| «Бунёдкор» футбол клуби (аввалги номи - "Қурувчи") 2005 йилнинг 6 июлида ташкил этилган. Клубнинг тўлиқ номи "Бунёдкор ФК" деб юритилади. “Қурувчи” 2005 йлги мавсумни Тошкент шаҳри чемпионатида (2-лигада) ўтказиб, пулькага йўл олди. Ўтиш турнирини ҳам муваффақиятли якунлаган «Қурувчи» жамоаси 2006 йилдан бошлаб биринчи лигада иштирок эта бошлади.
«Қурувчи» жамоаси биринчи лигадаги илк мавсумида 38 учрашувда майдонга тушди ва шуларнинг 27тасида ғалаба, 5та дуранг ва 6 марта мағлубият қайд этиб, биринчи лига-2006нинг ғолиби сифатида мавсумни якунлашиб, 2007 йил олий лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритишди. Олий лига йўлланмаси қўлга киритилишида бош мураббий Ҳикмат Эргашевнинг катта ҳиссаси бор.
|