Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси
  • 20.09.2014 16:00
    НЕФ - МЕТ
  • 20.09.2014 16:15
    ДНМ - ҚЗЛ
  • 20.09.2014 18:00
    НСФ - СЎF
  • 20.09.2014 18:00
    НАВ - БУН
  • 20.09.2014 18:00
    БУХ - АНД
  • 20.09.2014 18:00
    ОЛМ - МАШ
Янгиликлар / Турнир жадвали

«Локомотив»нинг янги стадиондаги илк ўйини дуранг билан якунланди

Жума, 11 Май 2012

«Локомотив»нинг

Олий Лига 8-тур баҳслари давом этмоқда.

11 май куни бўладиган ўйинларни Тошкентнинг «Локомотив» ва Андижоннинг «Андижон» жамоалари ўртасидаги баҳс очиб берди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Ўйинда ҳисоб биринчи бўлимнинг ўрталарида андижонликлар ҳужумчиси Владимир Шишелев томонидан очилди. Таъкидлаш жоиз, бу меҳмонларнинг бутун ўйин давомида кам сонли имкониятларидан бири эди.

Бутун ўйин давомида катта ташаббусга эга бўлган «Локомотив» учрашув якунланишига 10 дақиқадан камроқ вақт қолган бир пайтда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. «Локомотив» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг голидан бироз аввалроқ «Андижон» бир киши кам бўлиб қолган эди — бош ҳакам Ҳасан Рўзиевнинг иккинчи огоҳлантиришидан сўнг «Андижон» ҳимоячиси Иброҳим Отахонов майдонни жамоадошларидан аввалроқ тарк этишга мажбур бўлди.

Мавсумдаги тўртинчи уй учрашувини ўтказган «Локомотив» 12 имкониятдан фақатгина 3 очко тўплашга муваффақ бўлди. Бунгача «темирйўлчилар» меҳмони бўлган «Нефтчи» ва «Пахтакор» ҳам 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этган, «Насаф» эса 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан уйга қайтишга муваффақ бўлганди. Таъкидлаш жоиз, «Локомотив» бунгача барча уй учрашувларини ТТЙМИ стадионида ўтказган бўлса, «Андижон»га қарши ўйин ТТЗ даҳасидаги янги стадионда ўтказилган илк расмий учрашув эди.

Мусобақа жадвалининг энг қуйи поғонасида бораётган «Андижон» эса сафардаги тўртинчи ўйини иккинчи очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди. Александр Аверьянов шогирдлари бунгача 1-турда «Металлург» майдонидан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтишга муваффақ бўлишганди.

11 май куни, шунингдек, «Бунёдкор» – «Олмалиқ» ҳамда «Шўртан» – «Насаф» учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. 8-турнинг ушбу ўйинлари, худди «Локомотив» – «Андижон» ўйини сингари, «Спорт» телеканалида намойиш этилади.


« Орқага

Олий лига 2012

жамоа и т-н о
1  Локомотив 19 44-13 48 
2  Пахтакор 18 32-9 48 
3  Насаф 19 32-14 41 
4  Бунёдкор 19 36-14 40 
5  Машъал 19 29-28 31 
6  Қизилқум 19 19-24 23 
7  Металлург 19 30-37 23 
8  Навбаҳор 19 29-32 22 
9  Олмалиқ 19 23-29 21 
10  Нефтчи 19 13-19 19 
11  Динамо 18 18-28 19 
12  Бухоро 19 17-36 16 
13  Сўғдиёна 19 23-38 14 
14  Андижон 19 13-37

Мавзуга оид

Олий Лига

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Олий Лига 20-тур ўйинлари бошланиш вақтлари
Олий Лига 19-тур якунлари
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
Олий 19-тур: Бугунги учрашувлар натижалари
Лушан ва Рашидов - август ойи лауреатлари бўлишди
Биринчи Лига пешқадами сафардан йирик ғалаба билан қайтди
Олий Лига 19-тур дисквалификациялари
Олий Лига тақвимида ўзгариш
Ёшлар Биринчилиги, 18-тур ўйини: «Олмалиқ» - «Пахтакор» 0:0
Олий Лига 19-тур ўйинларига тайинланган ҳакам ва назоратчилар
Ўзбкекистон Биринчилиги: Иккинчи босқич, 5-турида олтита учрашув ўтказилди
«Олмалиқ» - «Пахтакор» учрашувини Марат Исмоилов бошқаради
Ўзбекистон Биринчилиги, иккинчи босқич 4-тур учрашувлари якунига етди
Ўзбекистон Биринчилиги: «Шўртан» яқин таъқибчисидан 11 очкога ўзиб кетди
Олий Лига, 18-тур якунлари