
Суперлига клублари ёшларининг биринчилигида бугун яна иккита ўйин ўтказилди. Рақиб жамоа дарвозасига киритилган учта голнинг иккитасини пенальтидан йўллаган “Сурхон” жамоаси ўз дарвозасидан битта гол киритиб юборган ҳолда “Локомотив” жамоасини мағлубиятга учратди. Мазкур ютуқ термизликларни маълум муддатга турнир карвонбошисига айлантирди. Иккинчи ўринда бораётган АГМК жамоасининг ўйини бошқа муддатга қолдирилганлиги термизликларга вақтинча “қўл келди”.
Иккинчи ўйинда эса дуранг натижда қайд этилди. “Машъал” ва “Қўқон-1912” жамоаларининг Муборакда кечган ўйинида томонлар уч маротабадан гол уришди.
U-21. 5-тур
8 апрель, пайшанба
СУРХОН – ЛОКОМОТИВ – 3:1 (1:0)
Қизириқ тумани. БЎСМ стадиони. 178 томошабин.
Ҳакамлар: Виктор Григорев, Жаҳонгир Норалиев, Эркин Маматмўминов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Онгар Жалимов
Голлар: Шарафиддин Шобиров, 21-пен. (1:0), Жаҳонгир Ахмадов, 54-пен. (2:0), Ойбек Газаров, 84 (3:0), Али Абдураҳмонов, 83 (3:1)
Оголантиришлар: Иброҳим Йўлдошев, 66 – Аслбек Умирзоқов, 31.
МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912 – 3:3 (1:1)
Муборак. Бахром Вафоев номли стадион. 80 томошабин.
Ҳакамлар: Шоҳруҳ Қаюмов, Артём Калинин, Иззат Усмонов
Назоратчи: Равил Шаяхметов
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов, 29 (1:0), Сардорбек Азимов, 36 (1:1), Асадбек Жўракулов, 51 (2:1), Муроджон Шамсиддинов, 79 (3:1), Абдуллажон Юнусов, 81 (3:2), Абдуллох Миркомилов, 90+3 (3:3)
Ноаник пенальти: Сардорбек Азимов, 36 (“Қўқон-1912”)
Огоҳлантиришлар: Саидахрор Сотиволдиев, 17, Асадбек Жўрақулов, 36, Феруз Муинов, 54, Руслан Хожиев, 59 – Сардорбек Азимов, 53.