
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келади. 2021 йилдан бошлаб Про лига мураббийлари ва футболчилари учун ҳам шундай сўровнома ўтказилади. Ортда қолаётган март ойида Про лигада дастлабки 2 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.
Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар
Даврон Файзиев (“Бухоро”) – 2 та ўйин, 2 ғалаба
Ҳаким Фузайлов (“Динамо”) – 2 та ўйин, 2 ғалаба
Илҳом Мўминжонов (“Нефтчи”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг
Темур Кападзе (“Олимпик”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг
Март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
Aзамат Aлланиёзов (“Aрал Самали”) – 2 ўйин, 2 гол
Марко Обрадович (“Нефтчи”) – 2 ўйин, 2 гол
Науризбек Aлимов (“Aрал Самали”) – 2 ўйин, 2 гол
Темур Мамасидиқов (“Олимпик”) – 2 ўйин, 1 гол
Aкбар Тўраев (“Нефтчи”) – 2 ўйин, 2 қуруқ ўйин
Сардор Эминов (“Динамо”) – 2 ўйин, 2 ассист.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этади. Про лиганинг 10 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали март ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок етиш имкониятига эгасиз.