
Aйни пайтда аёллар жамоалари ҳам янги мавсум тайёргарликларини қизғин давом эттиришмоқда.
Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоаси ҳам АГМК-W ва “Бунёдкор-W” каби машғулотларга янги йилнинг дастлабки кунларидан киришган. Кунига икки маҳалдан олиб борилган йиғиннинг биринчи босқичи 5 январдан 19 январга қадар давом этди. Футболчилар уч кунлик дам олишдан сўнг 21 январдан тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлашди.
Пойтахтнинг “Локомотив-W” жамоаси ҳам мавсум олди тайёргарлигини 10 январдан бошлаган. Кунига бир маҳалдан режалаштирилган машғулотлар Озарбайжон маданият маркази ҳудудидаги стадион ва спорт залда олиб бориляпти. Янги мавсум олдидан жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда машғулотларда бир неча нафар янги ўйинчилар иштирок этишмоқда. Йиғин доирасида синов-назорат ўйини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.