
Бугун аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган “Локомотив-W” ҳамда “Сўғдиёна-W” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда меҳмонлар “темирйўлчилар” дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритишди.
Ўзбекистон кубоги. 2-гуруҳ. 2-тур
28 ноябрь, шанба
ЛОКОМОТИВ-W – СЎҒДИЁНА-W 0:7 (0:3)
Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 7 томошабин
Ҳакамлар: Кристина Борисова, Александра, Дарья Снеткова, Эдита Мирабидова
Назоратчи: Набижон Рўзимов
Комиссар: Азиза Татлимуратова
Голлар: Ўғилой Қўчқорова, 1 (0:1), Лианна Нарбекова, 22 (0:2), Эъзоза Шарипова, 29 (0:3), Диёрахон Хабибуллаева, 52 (0:4), Эъзоза Шарипова, 61 (0:5), Диёрахон Хабибуллаева, 79 (0:6), Aзиза Норбоева, 90+1 (0:7)
Огоҳлантиришлар: йўқ.