- 20.11.2020
- Coca Cola Суперлига

Бундан бироз олдин Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Жиззахда кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ушбу натижадан сўнг турнир жадвалида 2-ўринда бораётган “Насаф” ва пешқадам “Пахтакор” ўртасидаги тафоввут 10 очкога етди. Шу тариқа, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси муддатидан олдина Coca Cola Суперлига ғолиби бўлди.
“Шерлар” қаторасига иккинчи марта, умумий ҳисобда эса 13-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.
- Улашиш
- Odnoklassniki
- Telegram