Янгиликлар

2001–2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги финалчилари аниқланди

13.11.2017 17:21 | Ёшлар биринчилиги

Хабарингиз бор, Бухоро шаҳрида Олий ва Биринчи Лига клублари қошидаги футбол мактабларининг 2001–2002 йиллларда таваллуд топган тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Бугун жами 8 жамоа иштирок этаётган мазкур турнирда 5- ва 7-ўринлар учун баҳслар, шунингдек, ярим финал ўйинлари ўтказилди.

 

7-ўрин учун ўйин:

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 4:1

 

5-ўрин учун ўйин:

“Нефтчи” (Фарғона) – “Навбаҳор” (Наманган) 3:2

 

Ярим финал:

“Пахтакор” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) 2:1

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Уз-Донг-Жу” (Андижон) 2:0

 

Шу тариқа, финалга “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари тарбияланувчилари йўл олишди. Финал баҳси эртага бўлиб ўтади. 

Таъкидлаб ўтамиз, бу каби мусобақалар ёш футболчиларни катта футболга тайёрлаш, селекция жараёнини ўтказиш, футболчилар орасидан муносибларини ташлаш учун хизмат қилади.