ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Аёллар футболи

Аёллар футболи. ЎзПФЛ Кубоги: “Сурхон-W” – Бухоро-W 1:0

12.11.2019 23:18 | Аёллар футболи

Олмалиқ шаҳрида аёллар ўртасида ЎзПФЛ  Кубогининг 5-7-ўринлар учун баҳслари давом этмоқда. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сабабсиз мусобақага етиб келмаганлиги учун турнирда учта жамоа иштирок этяпти. Кеча Термизнинг "Сурхон" жамоаси майдон эгалари АГМК-W2 жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, имкониятларини яхшилаб олган эди.

Бугун тур ўйинлари давом этди. Унда "Сурхон-W" ва "Бухоро-W" жамоалари ўзаро куч синашишди. Учрашувнинг 73-дақиқасида бухороликлар жарима майдонлари ичида ўйин қоидасини бузишди. 11 метрли жарима зарбасини эса Дилафруз Тошпўлатова аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Шу тариқа термизликлар муддатидан олдин бешинчи ўринни қўлга киритди.

Эртага бўлиб ўтадиган "Бухоро-W" ва АГМК-W2 жамоалари учрашуви олтинчи ўрин эгасини аниқлаб беради.  Мусобақа ғолиблиги учун кечадиган асосий баҳслар эса 14 ноябрь куни старт олади. Унда "Навбаҳор" (Наманган), "Андижанка" (Андижон), "Динамо" (Самарқанд) ҳамда "Шўртан" (Ғузор) жамоалари куарш олиб боришади.

Аёллар футболи бўйича ЎзПФЛ кубоги

12 ноябрь, сешанба

СУРХОН-WБУХОРО-W 1:0

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси 31 томошабин

Ҳакамлар: Кристина Борисова, Александра Кончикова, Дарья Снеткова

Назоратчи: Н. Рўзимов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Дилафруз Тошпўлатова, 73 пенальтидан (1:0)

 

Огоҳлантиришлар: Фазилат Мерганова, 53 – йўқ.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Бобур Абдихолиқов 3
3 Игорь Сергеев 3
4 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
5 Александр Касьян 2
6 Кирилл Погребняк 2
7 Мўминжон Мелиев 2
8 Шароф Муҳитдинов 2
9 Шохруз Норхонов 1
10 Аброр Тошқўзиев 1