ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Видео

Янги мавсумда Суперлига учрашувлари телетрансляциясида таркиблар янгича кўринишда таништирилади

23.02.2019 23:50 | Видео

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимиз учрашувлари оммабоп ва томошабоплигини ошириш, Суперлига брендини янада оммалаштириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириш арафасида турибди.

Уларнинг дастлабкиларидан бири янги – 2019 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувлари телетрансляцияси сифати ва кўринишини янги даражага олиб чиқиш, учрашувлар телевизор орқали эфирга узатилганда фойдаланиладиган телеэффектлар ҳамоҳанг ва мутаносиблигини таъминлаш орқали миллий чемпионатимизнинг бир хил шаклдаги ҳамда таниб олиш осон бўлган телеэффектлардан иборат шаблонини яратишдир. Яъни, миллий чемпионат ўйинлари трансляцияси бошланаётганда жамоалар таркиблари худди Европанинг етакчи миллий биринчиликларида бўлгани каби бир хил андоза асосида футболчиларнинг ҳаракат орқали чиқиб келиши кўринишида бериб борилади. Қолаверса, такрорий лавҳалар ва ўйин ҳисоби намойиш этиладиган телеэффектлар бир хил кўринишда бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Шу мақсадда ЎзПФЛ томонидан янги ташкил этилган телестудияда фотосессия ва видеошутинг жараёни бўлиб ўтаётгани ва клублар бирма-бир ушбу студия меҳмони бўлаётгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

Мазкур видеошутинг давомида жамоаларнинг таркиблари ТВ орқали таништирилиши учун олинган видеолавҳалар якунда миллий чемпионатимиз ўйинларини телетрансляция қилувчи Спорт телеканалига тақдим этилмоқда. 

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви давомида янги мавсум учун ишлаб чиқилаётган телеэффектлар илк бор синаб кўрилди. 

Ўз ўрнида Профессионал футбол лигасининг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаётган Спорт телеканали раҳбариятига бунинг учун миннатдорчилик изҳор этамиз. 

 

 

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6