ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Coca-Cola Суперлигаси ва Coca-Cola кубоги баҳсларида Puma тўпларидан фойдаланилади

26.02.2020 16:37 | Суперлига

Хабарингиз бор, 27 февраль куни Coca-Cola Суперлигасида 2020 йилги мавсум расман старт олади. 

Янги бошланажак мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ўзгача дизайн асосида тайёрланган Puma тўпларидан фойдаланилади.  Бугун Coca-Cola Суперлигасининг логотипи акс этган мазкур тўпларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров, маркетинг бўлими раҳбари Бахтиёр Маметов ҳамда Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

"Сўнгги вақтларда пластик тўплар кенг миқёсда ишлаб чиқарилмоқда, аммо менга кўпроқ чармдан қилинган тўплар ёқади. Puma тўпларининг ҳам ажойиб эканлигига гувоҳ бўлдик. Хаттоки Испания Ла Лигаси ҳам мазкур тўплардан фойдаланмоқда. Ўйлашимча, бу тўп бизнинг об-ҳавога ва чемпионатимизга жуда ҳам мос келади", - деди Азиз Ҳайдаров.

Puma билан келишув ҳақида эса Бахтиёр Маметов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Coca-Cola Суперлигаси брендини кўтариш устида иш олиб бормоқдамиз ва айнан мазкур компания вакиллари юртимизга ташрифи давомида чемпионатимиз логотипини тўпларга тушириб беришларини таъкидлашди. 

Қолаверса, эртага старт оладиган чемпионатнинг илк баҳси - "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувида ҳам мухлисларни сюрприз кутиб турибди. Бунга эртага бевосита стадионга келадиган томошабинлар гувоҳ бўлишади".

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Игорь Сергеев 3
3 Бобур Абдихолиқов 3
4 Александр Касьян 2
5 Кирилл Погребняк 2
6 Мўминжон Мелиев 2
7 Шароф Муҳитдинов 2
8 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
9 Нурилло Тўхтасинов 1
10 Матэ Вацадзе 1