ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Сентябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар

06.10.2019 21:53 | Суперлига

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

 

Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.

 

Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

 

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган сентябрь ойида Coca-Cola Суперлигада 2 та тур учрашувлари ўтказилди.  

 

Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

 

Қуйида ойнинг энг чиройли голига номзодлар рўйхати тақдим этилади:  

 

Сентябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар :

 

 

Номзод

Клуб

Қайси ўйинда?

Ислом Исоқжонов

“Металлург”

“Локомотив” – “Металлург”

Шаҳзод Убайдуллаев

“Андижон”

“Динамо” – “Андижон”

Суннатилла Абдуллажонов

“Қизилқум”

“Бунёдкор” – “Қизилқум”

Асад Собиржонов

“Бухоро”

“Насаф” – “Бухоро”

Шароф Муҳитдинов

“Насаф”

“Насаф” –“Бухоро”

Аброрбек Исмоилов

“Сурхон”

“Сурхон” – АГМК

 

 

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 21 64-12 59
2 Локомотив 21 32-16 38
3 Бунёдкор 21 29-25 35
4 Сўғдиёна 21 22-25 32
5 Сурхон 21 23-26 31
6 Навбаҳор 21 23-18 29
7 Насаф 21 27-21 28
8 Металлург 21 25-24 27
9 Андижон 21 20-28 23
10 АГМК 21 25-32 22
11 Қўқон-1912 21 26-38 21
12 Бухоро 21 15-32 19
13 Қизилқум 21 19-40 19
14 Динамо 21 20-33 18

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Темурхўжа Абдухолиқов 11
3 Зафар Полвонов 11
4 Хумоюн Муртозаев 11
5 Игорь Сергеев 11
6 Хуршид Ғиёсов 10
7 Александр Касьян 10
8 Марат Бикмаев 8
9 Элгужа Григалашвили 7
10 Шохруз Норхонов 7