ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодлар

04.10.2019 17:59 | Суперлига

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

 

Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этиб бормоқда.

 

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

 

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

 

Ортда қолган сентябрь ойида Coca-ColaСуперлигада  2 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

 

Қуйида ойнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун даъвогарлар рўйхати тақдим этилади: 

 

Сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:

 

 

Номзод

Клуб

Эришди

Милан Митрович

“Сўғдиёна”

2 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 4 сейв

Виталий Мирний

“Андижон”

2 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 3 сейв

Ўткир Юсупов

 “Навбаҳор”

2 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 9 сейв

  

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 21 64-12 59
2 Локомотив 21 32-16 38
3 Бунёдкор 21 29-25 35
4 Сўғдиёна 21 22-25 32
5 Сурхон 21 23-26 31
6 Навбаҳор 21 23-18 29
7 Насаф 21 27-21 28
8 Металлург 21 25-24 27
9 Андижон 21 20-28 23
10 АГМК 21 25-32 22
11 Қўқон-1912 21 26-38 21
12 Бухоро 21 15-32 19
13 Қизилқум 21 19-40 19
14 Динамо 21 20-33 18

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Темурхўжа Абдухолиқов 11
3 Зафар Полвонов 11
4 Хумоюн Муртозаев 11
5 Игорь Сергеев 11
6 Александр Касьян 10
7 Хуршид Ғиёсов 10
8 Марат Бикмаев 8
9 Мурод Ҳолмуҳаммедов 7
10 Шаҳзод Убайдуллаев 7