ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Август ойининг энг чиройли голига номзодлар

06.09.2019 18:15 | Суперлига

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган август ойида Суперлигада 3та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

Қуйида ойнинг энг чиройли голига номзодлар рўйхати тақдим этилади:  

 

Август ойининг энг чиройли голига номзодлар :

 

Номзод

Клуб

Қайси ўйинда?

Музаффар Музаффаров

“Металлург”

“Металлург” – “Навбаҳор”

Мурод Холмуҳаммедов

“Қўқон-1912”

“Қўқон-1912” – “Насаф”

Марат Бикмаев

“Пахтакор”

“Пахтакор” – “Бухоро” /Биринчи голи

Шавкат Саломов

“Сурхон”

“Қўқон-1912” – “Сурхон”

Шохруз Норхонов

“Сўғдиёна”

“Бухоро” –“Сўғдиёна”

Азиз Турғунбоев

“Навбаҳор”

“Андижон” – “Навбаҳор”

 

Драган Черан

“Пахтакор”

“Пахтакор” – “Бухоро” / Иккинчи голи

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 19 59-11 53
2 Локомотив 19 30-14 36
3 Бунёдкор 19 26-23 31
4 Сўғдиёна 19 22-22 31
5 Насаф 19 25-17 28
6 Сурхон 19 21-24 28
7 Навбаҳор 19 22-18 25
8 Металлург 19 21-20 24
9 Қўқон-1912 19 23-34 20
10 АГМК 19 23-30 19
11 Динамо 19 20-31 18
12 Қизилқум 19 17-37 18
13 Андижон 19 17-27 17
14 Бухоро 19 12-30 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Зафар Полвонов 11
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Темурхўжа Абдухолиқов 10
5 Игорь Сергеев 10
6 Хуршид Ғиёсов 10
7 Александр Касьян 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Мурод Ҳолмуҳаммедов 6