ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Июнь ойининг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодлар

09.07.2019 19:15 | Суперлига

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

Жорий йилдан эътиборанTribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган июнь ойида Суперлигада 3та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

Қуйида ойнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун даъвогарлар рўйхати тақдим этилади:  

Июнь ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:

 

Номзод

Клуб

Эришди

У.Эргашев

Насаф

3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 4 сейв

Ж.Илёсов

Локомотив

3 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 5 сейв

Э. Суюнов

Пахтакор

3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 2 сейв

Ў.Юсупов

Навбаҳор

3 ўйин, 7 сейв

 

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 68-13 62
2 Локомотив 22 34-16 41
3 Бунёдкор 22 29-27 35
4 Сўғдиёна 22 23-25 35
5 Сурхон 22 23-26 32
6 Насаф 22 30-21 31
7 Навбаҳор 22 23-18 30
8 Металлург 22 25-25 27
9 АГМК 22 27-32 25
10 Андижон 22 20-31 23
11 Қизилқум 22 21-41 22
12 Қўқон-1912 22 27-40 21
13 Бухоро 22 15-34 19
14 Динамо 22 21-37 18

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Игорь Сергеев 12
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Темурхўжа Абдухолиқов 11
5 Зафар Полвонов 11
6 Александр Касьян 10
7 Хуршид Ғиёсов 10
8 Марат Бикмаев 8
9 Миржаҳон Мираҳмадов 7
10 Элгужа Григалашвили 7