ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Июнь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар

09.07.2019 19:09 | Суперлига

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

Жорий йилдан эътиборанTribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган июнь ойида Суперлигада 3та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

Қуйида ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун даъвогарлар рўйхати тақдим этилади:  

Июнь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

 

 

Номзод

Клуб

Эришди

Шота Арвеладзе

Пахтакор

3 ғалаба

Вадим Абрамов

Бунёдкор

1 ғалаба, 1 дуранг

Рўзиқул Бердиев

Насаф

2 ғалаба, 1 дуранг

Даврон Файзиев

Динамо

1 ғалаба, 1 дуранг

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 37-9 35
2 Локомотив 13 24-10 27
3 Насаф 13 18-11 21
4 Навбаҳор 13 21-14 21
5 Бунёдкор 13 16-14 21
6 Сурхон 13 14-15 21
7 Динамо 13 16-16 18
8 Сўғдиёна 13 16-20 17
9 Металлург 13 15-14 14
10 АГМК 13 16-21 12
11 Қизилқум 13 14-28 11
12 Бухоро 13 8-20 10
13 Андижон 13 10-19 9
14 Қўқон-1912 13 14-28 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 15
2 Темурхўжа Абдухолиқов 9
3 Александр Касьян 9
4 Хумоюн Муртозаев 9
5 Зафар Полвонов 8
6 Хуршид Ғиёсов 7
7 Марат Бикмаев 6
8 Қадамбой Нурметов 5
9 Игорь Сергеев 5
10 Шахбоз Эркинов 4