ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Бахтиёр Ашурматов: Стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошишини жуда истаймиз

18.04.2019 22:24 | Суперлига

“Бухоро” – “Локомотив” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- “Қўқон-1912” билан бўлган баҳсдан сўнг йигитларда кайфият яхши эди. Шу сабаб бугунги ўйинга яхши ҳозирлик олиб борган эдик. Ўйинни бугун ёмон бошламадик. Лекин ҳимоядаги кутилмаган хато ва гол йигитларнинг шаштини бироз синдирди. “Локомотив” эса ўзининг кучли жамоа эканини яна бир бор кўрсата олди. Биз рақиб дарвозаси яқинида хавфли вазият яратишда қийналдик. Боиси “Локомотив” мудофаада жуда тартибли ўйнади. 

Стадионимиз ҳар ўйинда мухлислар билан тўлиб тошишини жуда ҳам истайман. Лекин бир ўйинда ғалаба қозониб, кейингисида мағлуббўляпмиз. Бундай вазиятда ишқибозларимизнинг стадионни тўлдириши бироз қийин. Лекин секин-аста ўз ўйинимизни яхшилаб, мухлисларимизни ғалаба билан хушнуд этиш ниятидамиз. “Локомотив”ни эса бугунги ҳақли ғалаба билан табриклайман, - деди мутахассис. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 40-17 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 33-26 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 АГМК 26 36-37 32
9 Навбаҳор 26 26-23 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Қизилқум 26 24-48 24
14 Динамо 26 25-47 24

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 23
2 Игорь Сергеев 15
3 Хумоюн Муртозаев 13
4 Зафар Полвонов 12
5 Темурхўжа Абдухолиқов 11
6 Александр Касьян 10
7 Хуршид Ғиёсов 10
8 Элгужа Григалашвили 10
9 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
10 Шаҳзод Убайдуллаев 8