ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Илдар Сакаев: Бугун катта шодиёна гувоҳи бўлдик

18.04.2019 20:18 | Суперлига

“Андижон” – “Насаф” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илдар Сакаев қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугун катта шодиёна гувоҳи бўлдик. 5-тургача ҳали ғалаба қозонмаган эдик. Қолаверса, бугун дастлабки уй учрашувимизни ўтказдик. Стадионимиз жуда кўркам ҳолга келтирилгани билан биргаликда ўйин давомида стадионда ҳукм сурган атмосфера бизни жуда қувонтирди. Хатто менинг ҳам футболчилик давримга қайтиб, шундай атмосферада майдонга чиқгим келиб кетди. Бугун бутун Андижон халқи бизни қўллаб-қувватлаб турди. Шунингдек, йигитлар бугун қўлдан келганча ишқибозларимизни хушнуд этиш учун ҳаракат қилишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик изҳор қиламан. Шунингдек, “Насаф” жамоасига ҳам ажойиб ўйин учун ташаккур, - деди мутахассис.  

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 40-17 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 33-26 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 АГМК 26 36-37 32
9 Навбаҳор 26 26-23 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Қизилқум 26 24-48 24
14 Динамо 26 25-47 24

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 23
2 Игорь Сергеев 17
3 Зафар Полвонов 15
4 Хумоюн Муртозаев 14
5 Хуршид Ғиёсов 12
6 Элгужа Григалашвили 11
7 Темурхўжа Абдухолиқов 11
8 Александр Касьян 10
9 Шохруз Норхонов 9
10 Марат Бикмаев 8