ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Бахтиёр Ашурматов: Рақиб бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди

29.03.2019 23:16 | Суперлига

“Металлург” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди: 

- Жамоамиз бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборгач, ўз ўйинимизни топиб олишда қийналдик. “Металлург” сафида маҳоратли футболчилар кўп эканлиги бугунги ўйинни айнан бекободликлар фойдасига ҳал бўлишига сабаб бўлди. “Металлург” клуби ҳақли тарзда ғалабага эга чиққанини айта оламан. Бугунги баҳс бизга ҳали айрим жиҳатлар устида кўп ишлашимиз лозим эканини кўрсатиб берди. Зеро АГМКга қарши ўйиндан сўнг йигитларда анча ишонч пайдо бўлган эди. Лекин бугун бир қатор жиҳатлар устида ҳали ишлашимиз лозим эканини билиб олдик. Яна шуни айта оламанки, бугун бизни бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаш учун бир қатор бухоролик ишқибозлар ташриф буюришган эди. Йигитларимиз айнан шу мухлислар учун ҳам яхши ўйин намойиш этиб бериши лозим эди. Лекин энди келгуси ўйинларда мухлисларимизни хушнуд этиш учун уринамиз, - деди мураббий.  

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Бобур Абдихолиқов 3
3 Игорь Сергеев 3
4 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
5 Александр Касьян 2
6 Кирилл Погребняк 2
7 Мўминжон Мелиев 2
8 Шароф Муҳитдинов 2
9 Шахзод Шайманов 1
10 Жалолиддин Машарипов 1