ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

ЎзПФЛ раҳбарияти "Металлург" клубининг янги мавсумга тайёргарлиги билан танишди

26.03.2019 13:31 | Суперлига

Кеча Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Бекободга ташриф буюрди ва “Металлург” футбол клубининг янги 2019 йилги мавсумга қандай тайёргарлик кўраётганлиги билан яқиндан танишди.

ЎзПФЛ раҳбарияти даставвал “Металлург” марказий стадионида бўлди ва 29 март санасида 2-турнинг “Бухоро”га қарши ўтказиладиган учрашувига тайёргарлик жараёнини кўздан кечирди. Янги мавсум арафасида стадионда олиб борилган таъмирлаш ишлари ПФЛ раҳбариятига манзур бўлди. Айни пайтда Бекобод шаҳри бош ўйингоҳи ўзгача чирой касб этган. Стадион трибуналарида ўриндиқлар янгиланган, оилавий, ногирон спортчилар учун махсус секторлар ажратилган ва барча қулайликлар яратилган. Нуфузли меҳмонлар учун VIP ҳам CIP секторлари ҳам қайта жиҳозланган. ОАВ воситалари ходимлари, ТВ ҳамда Радио шарҳловчилари учун алоҳида хоналар барча қулайликлари билан тартибга келтирилган. Энг асосийси меҳмонлар майдоннинг бугунги ҳолатидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишди.

Coca Cola Суперлига баҳслари арафасида “Металлург” марказий стадионининг суғориш тизими замонавийлаштирилди, дренаж ишлари қайтадан кўриб чиқилди. Ям-яшил ва текис майдон футбол учрашувларининг бошланишини сабрсизлик билан кутаётгандек гўё.

Омон Ғофуров раҳбарлигидаги гуруҳ аъзолари футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, ҳакамлар, назоратчи, комиссар хоналарини кириб кўришди. U-21 учрашувлари ўтказиладиган “Металлург” стадионида бўлишди. Футбол академияси тарбияланувчилари учун қайта таъмирдан чиқарилган ётоқхона, Бекобод шаҳри ҳокимлиги қарорига биноан янги академия майдонларини қуриш учун ажратилган ер участкаси, қурилиш лойиҳа макети билан танишишди. Профессионал футбол клубини яратиш борасида Бекобод шаҳрида олиб борилаётган ишлар ЎзПФЛ вакилларида илиқ таассурот қолдирди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур ташриф давомида “Металлург” клуби президенти – “Ўзметкомбинат” бошқарув раиси Тоҳир Азаматов ҳам бевосита қатнашди ва клуб инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида ЎзПФЛ раҳбариятига атрофлича маълумот берди. Шунингдек, “Ўзметкомбинат”да 13 мингга яқин ишчи меҳнат қилишини, мазкур корхонанинг Бекобод шаҳрида тутган ўрнини инобатга олган ҳолда “Металлург” клубининг уй учрашувларини “Ўзметкомбинат” ходимларининг бўш вақтларига қараб белгилаш масаласи ҳам муҳокама этилди. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Бобур Абдихолиқов 3
3 Игорь Сергеев 3
4 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
5 Александр Касьян 2
6 Кирилл Погребняк 2
7 Мўминжон Мелиев 2
8 Шароф Муҳитдинов 2
9 Шохруз Норхонов 1
10 Аброр Тошқўзиев 1