ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Суперлига

Coca Cola Суперлига, 1-тур: Якшанба кунги 2 та ўйин 1 соат эртароқ бошланади

07.03.2019 18:29 | Суперлига

Юртимизда янги футбол мавсуми бошланишига ҳам борган сайин кам муддат қолмоқда. 8-9-10 март кунлари Coca  Cola Суперлигада 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Биласиз, Профессионал футбол лигаси майдони айни пайтда учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этган. Шу боисдан “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган бўлди. “Қўқон-1912” уй стадиони ҳам айни дамда янги мавсумга тўлиқ тайёр эмас. Наманганликлар шу боисдан ўз уй учрашувини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиш ниятида эди. Якунда “Навбаҳор” “Истиқлол” стадиони эмас, балки ТТЙМИ стадиони билан келиша олди ва натижада “лочинлар” илк тур ўйинини Тошкентда ўтказадиган бўлишди. 

ТТЙМИ стадиони ёритиш тизими талабларга тўлиқ жавоб бермагани боисдан ўйин режадагидан 1 соат олдинроқ бошланади. Шунингдек, Термиздаги “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Сурхон” – “Металлург” учрашуви ҳам Спорт телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилгани боис режадагидан 1 соат эртароқ бошланади.

 

1-тур

10 март, якшанба

13:00 СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ

15:00 НАВБАҲОР — ҚЎҚОН-1912 

18:00 СЎҒДИЁНА — БУНЁДКОР

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 53-10 47
2 Локомотив 17 28-12 34
3 Бунёдкор 17 25-19 30
4 Насаф 17 25-16 27
5 Сўғдиёна 17 21-22 27
6 Навбаҳор 17 22-16 25
7 Сурхон 17 17-24 22
8 Металлург 17 19-19 20
9 Динамо 17 19-25 18
10 Қизилқум 17 17-35 17
11 Андижон 17 16-22 16
12 АГМК 17 20-28 16
13 Қўқон-1912 17 19-34 14
14 Бухоро 17 9-28 12

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 19
2 Хумоюн Муртозаев 11
3 Зафар Полвонов 11
4 Хуршид Ғиёсов 10
5 Темурхўжа Абдухолиқов 10
6 Александр Касьян 9
7 Игорь Сергеев 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Баҳодир Пардаев 5