ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Про-Лига

Август ойининг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодлар

05.09.2019 15:56 | Суперлига

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

 

Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

 

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

 

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

 

Ортда қолган августойида Coca-Cola Суперлигада  3 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

 

Қуйида ойнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун даъвогарлар рўйхати тақдим этилади: 

 

Август ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:

 

Номзод

Клуб

Эришди

Милан Митрович

«Сўғдиёна»

3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 3 сейв

Ислом Абдуллаев

«Қўқон-1912»

3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 2 сейв

Элдорбек Суюнов

«Пахтакор»

3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 2 сейв

 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 19 59-11 53
2 Локомотив 19 30-14 36
3 Бунёдкор 19 26-23 31
4 Сўғдиёна 19 22-22 31
5 Насаф 19 25-17 28
6 Сурхон 19 21-24 28
7 Навбаҳор 19 22-18 25
8 Металлург 19 21-20 24
9 Қўқон-1912 19 23-34 20
10 АГМК 19 23-30 19
11 Динамо 19 20-31 18
12 Қизилқум 19 17-37 18
13 Андижон 19 17-27 17
14 Бухоро 19 12-30 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Хумоюн Муртозаев 11
3 Зафар Полвонов 11
4 Игорь Сергеев 10
5 Хуршид Ғиёсов 10
6 Темурхўжа Абдухолиқов 10
7 Александр Касьян 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Мурод Ҳолмуҳаммедов 6