ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Про-Лига

“Иттифоқ Бухоро” жамоасига яна техник мағлубият ёзилди

11.06.2019 11:26 | Про-Лига

Айни пайтга келиб A ва B Про-лигада мавсум ўзининг айни қизиган палласига яқинлашмоқда. Жамоалар ҳозирга келиб 9 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришди. Бироқ ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, “Иттифоқ Бухоро” клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 10-тури доирасидаги “Ғиждувон”га қарши баҳсда “Иттифоқ Бухоро” клубига техник мағлубият ёзилади.

Қайд этиш жоиз, B Про-лига 9-тури доирасидаги “Зомин” билан ўйинда ҳам мазкур клубга техник мағлубият ёзилган эди. 

Натижада “Иттифоқ Бухоро” жамоаси ҳисобидаги техник мағлубиятлар сони 2 тага етди ва энди клубни B Про-лига баҳсларидан четлатиш масаласи кўриб чиқилади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 37-9 35
2 Локомотив 13 24-10 27
3 Насаф 13 18-11 21
4 Навбаҳор 13 21-14 21
5 Бунёдкор 13 16-14 21
6 Сурхон 13 14-15 21
7 Динамо 13 16-16 18
8 Сўғдиёна 13 16-20 17
9 Металлург 13 15-14 14
10 АГМК 13 16-21 12
11 Қизилқум 13 14-28 11
12 Бухоро 13 8-20 10
13 Андижон 13 10-19 9
14 Қўқон-1912 13 14-28 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 15
2 Александр Касьян 9
3 Хумоюн Муртозаев 9
4 Темурхўжа Абдухолиқов 9
5 Зафар Полвонов 8
6 Хуршид Ғиёсов 7
7 Марат Бикмаев 6
8 Қадамбой Нурметов 5
9 Игорь Сергеев 5
10 Дилшод Жўраев 4