ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Фото

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи бир қатор клубларни мониторингдан ўтказмоқда

09.02.2019 17:51 | Фото

Биласиз, Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум учун футболчи ва мураббийларини ПФЛда рўйхатдан ўтказиши учун аввало бир қатор талабларни бажариши лозим бўлади.

Яъни, олдиндан маълумот берилганидек, “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”да кўрсатилган талаблар, жумладан ўз академиясига эга бўлиш, уй стадиони майдони яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш ҳамда футболчилари олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини кўрсатган клуб ҳафтанинг исталган кунида янги футболчилари билан шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Бироқ янги мавсум старти борган сайин яқинлашаётган бўлса-да, юқорида санаб ўтилган у ёки бу талабни бажаришни бироз пайсалга солаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Айни пайтга келиб, фақатгина “Қизилқум” ҳамда “Андижон” жамоалари юқорида санаб ўтилган талаблар юзасидан амалга оширилган ва бажарилаётган ишлар бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этди. Вазият қолган клубларда қандай экани, янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай олиб борилаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида ПФЛ мониторинг гуруҳлари бугун, 9 февраль куни бир қатор клубларга ташриф буюришмоқда.  

Жумладан, “Бухоро”, “Машъал”, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Қўқон-1912”, “Нефтчи”, “Истиқлол”, “Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клубларида мониторинг олиб борилмоқда ва стадион, майдон ҳолати, ёритиш тизимлари, клуб штат бирлиги, академия, мавжуд қарздорликлар ва бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилмоқда. 

Душанба куни ўтказилган мониторинг натижалари умумлаштирилган ҳолда кенг футбол жамоатчилиги эътиборига ҳавола этилади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 53-10 47
2 Локомотив 17 28-12 34
3 Бунёдкор 17 25-19 30
4 Насаф 17 25-16 27
5 Сўғдиёна 17 21-22 27
6 Навбаҳор 17 22-16 25
7 Сурхон 17 17-24 22
8 Металлург 17 19-19 20
9 Динамо 17 19-25 18
10 Қизилқум 17 17-35 17
11 Андижон 17 16-22 16
12 АГМК 17 20-28 16
13 Қўқон-1912 17 19-34 14
14 Бухоро 17 9-28 12

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 19
2 Зафар Полвонов 11
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Темурхўжа Абдухолиқов 10
5 Хуршид Ғиёсов 10
6 Александр Касьян 9
7 Игорь Сергеев 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Мурод Ҳолмуҳаммедов 5