Янгиликлар / ПФЛ

ПФЛ “Сўғдиёна” футбол клубини огоҳлантирди

06.12.2018 17:42 | ПФЛ

 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббий Сергей Лушчан билан шартномани узайтириши борасидаги хабарлар пайдо бўлганидан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади ва клубни расман огоҳлантиради.

 

1) Сергей Лушчан айни вақтда “Бунёдкор” футбол клуби билан судлашаётганидан ва бу ишни ЎФАни четлаб ўтиб, бошқа органга оширганидан келиб чиқиб, расман тушунтириш бериши керак бўлади. Йўқса, ПФЛ мазкур ишни ЎФА ижроқўми бюросига қадар ошириб, ФИФА низомларига зид ҳаракати учун Лушчанни Ўзбекистонда фаолият олиб боришини чеклаш бўйича иш очишни сўрайди. 

 

2) Сергей Лушчан “Бунёдкор” клуби билан шартнома тузаётган вақтида айрим қонун ҳужжатларига зид келувчи ҳолатларга йўл қўйган бўлиши мумкин. “Бунёдкор” футбол клубининг мазкур шубҳаси ўз тасдиғини топса, ҳар икки томон бу масала юзасидан тегишли органлар олдида жавоб бериши керак бўлади.

 

3) “Сўғдиёна” футбол клубининг Профессионал футбол лигаси олдида қарздорлиги мавжуд. 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиядан ўтказиш регламенти аллақачон “Сўғдиёна” клубига электрон шаклда жўнатилди ва ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди. Демак, қарздорлиги мавжуд клублар трансфер ойнасида фаол бўла олмайди. Бу ҳолат бош мураббийлар билан тузиладиган шартномаларга таълуқлидир.

 

“Сўғдиёна” футбол клуби юқоридагиларни инобатга олиб, барча иш рисоладагидек бўлишини таъминлаши сўралади. Йўқса, клуб ва мураббий ўртасида тузилган шартнома ПФЛ томонидан тан олинмайди.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6