Янгиликлар / ПФЛ

Аёллар футболи: Учта жамоа совринларни ўзаро бўлишиб олди

12.03.2018 16:51 | ПФЛ

 

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг тақвим режасига асосан Самарқанд вилоятида 12 ёшли қизлар ўртасида футзал бўйича Республика биринчилиги бўлиб ўтди.

 

 

Мусобақа қонун-қоидасига кўра, унинг биринчи босқичи туман ва шаҳарларда ўтиши, ғолиблардан тузилган вилоят терма жамоалари Самарқандда ўтадиган финал босқичига йўлланма олиши лозим эди. Маълум бўлишича, ЎФА тақвимида белгиланган мусобақа бор-йўғи Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида ташкил этилган, мазкур вилоятлар терма жамоалари эса белгиланган муддатда Самарқандга етиб келган. Аммо бошқа ҳудудлар бўйича вакиллар финал босқичида кўриниш беришмади.

 

Самарқанд шаҳрининг “Футзал” спорт мажмуасида ўтказилган ва уч жамоа ўртасида кечган баҳсларда Андижон (4:3) ҳамда Навоий (2:0) вилоятлари термаси устидан устунликка эришган майдон эгалари биринчи бор ўтказилган мазкур мусобақанинг ғолиби бўлди. Андижон ва Навоий вилоятлари терма жамоалари ўртасидаги баҳсда эса дуранг қайд этилди (3:3) ва тўплар нисбатига кўра андижонликлар иккинчи ўринни эгаллашди. Турган гапки, мағлуб учинчи жамоа кичик бронза медали билан тақдирланди.

 

 

Республика мусобақасининг 14 ёшлилар (2004-2005 йилларда туғилган қизлар) ўртасидаги баҳслар 22-27 март кунлари Қарши шаҳрининг “Геолог”, 16 ёшлилар (2002-2003 йилларда туғилган қизлар) ўртасидаги ўйинлар эса 26-31 март кунлари пойтахтдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Элгужа Григалашвили 7
8 Зохид Абдуллаев 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6