ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

1-тур учрашувлари пайтида регламент талабларини бузган расмий шахсларга нисбатан жарима чоралари қўлланилди

04.03.2020 20:28 | ПФЛ

Футбол учрашувлари вақтида расмий шахслар томонидан тартиб-интизомга риоя этилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги расмийлар жаримага тортилди.

Жумладан, Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Қизилқум”-“Насаф” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашув вақтида футбол клуби шифокори Олимхон Неъматов техник зонада телефондан фойдалангани,  бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.13-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан  унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Машъал”-“Сўғдиёна” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у  Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан  унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Игорь Сергеев 3
3 Бобур Абдихолиқов 3
4 Александр Касьян 2
5 Кирилл Погребняк 2
6 Мўминжон Мелиев 2
7 Шароф Муҳитдинов 2
8 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
9 Нурилло Тўхтасинов 1
10 Сардорбек Азимов 1