ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

17.06.2019 21:11 | ПФЛ

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан Равшан Эрматов, Аваз Максумов, Шоакрам Исроилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан Ойбек Касимов иштирок этди.

Йиғилишда бош директор сифатида фаолият юритиб келган Омон Ғофуровнинг ташкилот раҳбарлигидан бўшаш тўғрисида ариза ёзганидан сўнг Профессионал футбол лигасига янги раҳбар тайинлаш масаласи кўрилди.

ЎзПФЛ Уставига кўра, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси аъзолари ташкилот бош директорини тасдиқлаши лозим. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бош директори лавозимига футбол соҳасида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб бориб тажриба тўплаган Даврон Гайратович Шакурбанов номзоди тавсия этилди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Эрматов Профессионал футбол лигасининг миллий футболимиздаги энг муҳим бўғинлардан бири эканини таъкидлаб, ЎзПФЛнинг олдинги раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва ушбу масъулиятли даврда иш бошлаётган янги раҳбарга омад тилади. ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қарорига қадар Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Даврон Шакурбанов 1972 йил таваллуд топган. Маълумоти – олий.  Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар футбол федерациясида масъул котиб, шунингдек, “Бунёдкор” клубида техник ва спорт директори лавозимларида фаолият олиб борган. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 53-10 47
2 Локомотив 17 28-12 34
3 Бунёдкор 17 25-19 30
4 Насаф 17 25-16 27
5 Сўғдиёна 17 21-22 27
6 Навбаҳор 17 22-16 25
7 Сурхон 17 17-24 22
8 Металлург 17 19-19 20
9 Динамо 17 19-25 18
10 Қизилқум 17 17-35 17
11 Андижон 17 16-22 16
12 АГМК 17 20-28 16
13 Қўқон-1912 17 19-34 14
14 Бухоро 17 9-28 12

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 19
2 Зафар Полвонов 11
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Хуршид Ғиёсов 10
5 Темурхўжа Абдухолиқов 10
6 Александр Касьян 9
7 Игорь Сергеев 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Аҳмедов Рўзим 5