ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

Нукусда ички ишлар органларининг хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлари фарзандлари учун тадбир ўтказилди

03.06.2019 22:47 | ПФЛ

Юртимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами кенг нишонланди. Мазкур байрам муносабати билан қатор тадбир ҳамда мусобақалар ташкил этилди. Шу қаторда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам ушбу байрам кунлари бир қатор учрашув ҳамда тадбирлар ўтказди.

Бугун Нукус шаҳрида ички ишлар органларининг хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларининг фарзандлари учун махсус тадбир ташкил этилди. Унда Ички ишлар вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Мухлислар билан ишлаш ва оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш бўлими ходимлари ҳамда “Орол” футбол клуби футболчи ва мураббийлари иштирок этишди. 

Ватан ҳимояси ва тинчилиги йўлида хизмат қилган мард ўғлонларнинг фарзандлари учун “Орол” футболчилари томонидан мастер-класс уюштирилди. Қатнашчи болажонларга турли совға-саломлар тақдим этилди. Шунингдек, тадбирга кела олмаган айрим оилаларга ҳам ташриф буюриб, уларга ҳам совғалар топширилди. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 37-9 35
2 Локомотив 13 24-10 27
3 Насаф 13 18-11 21
4 Навбаҳор 13 21-14 21
5 Бунёдкор 13 16-14 21
6 Сурхон 13 14-15 21
7 Динамо 13 16-16 18
8 Сўғдиёна 13 16-20 17
9 Металлург 13 15-14 14
10 АГМК 13 16-21 12
11 Қизилқум 13 14-28 11
12 Бухоро 13 8-20 10
13 Андижон 13 10-19 9
14 Қўқон-1912 13 14-28 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 15
2 Темурхўжа Абдухолиқов 9
3 Александр Касьян 9
4 Хумоюн Муртозаев 9
5 Зафар Полвонов 8
6 Хуршид Ғиёсов 7
7 Марат Бикмаев 6
8 Игорь Сергеев 5
9 Қадамбой Нурметов 5
10 Аҳмедов Рўзим 4