ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

Самарқанддаги 10-сонли меҳрибонлик уйида “Динамо” футболчилари билан учрашув бўлиб ўтди

31.05.2019 17:03 | ПФЛ

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун Самарқанд шаҳридаги 10-сонли меҳрибонлик уйида Профессионал футбол лигаси Мухлислар билан ишлаш ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ходимлари томонидан учрашув ташкил этилди. Унда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Самарқанднинг “Динамо” жамоаси аъзолари – Жасур Азимов ҳамда Миркомил Лоқаев билан учрашишди. Тадбир давомида болажонлар ушбу футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Шунингдек, болалар учун кичик мастер-класс ҳам уюштирилди. Тадбир якунида эса меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига махсус совғалар ҳам тақдим этилди. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси йил бошидан буён футбол оммавийлигини ошириш ва миллий футболимизга жамоатчилик, хусусан ёшларнинг қизиқиши ҳамда эътиборини орттириш мақсадида ҳар бир вилоятда шундай учрашув ва тадбирлар ташкил этиб келмоқда. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 37-9 35
2 Локомотив 13 24-10 27
3 Насаф 13 18-11 21
4 Навбаҳор 13 21-14 21
5 Бунёдкор 13 16-14 21
6 Сурхон 13 14-15 21
7 Динамо 13 16-16 18
8 Сўғдиёна 13 16-20 17
9 Металлург 13 15-14 14
10 АГМК 13 16-21 12
11 Қизилқум 13 14-28 11
12 Бухоро 13 8-20 10
13 Андижон 13 10-19 9
14 Қўқон-1912 13 14-28 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 15
2 Александр Касьян 9
3 Хумоюн Муртозаев 9
4 Темурхўжа Абдухолиқов 9
5 Зафар Полвонов 8
6 Хуршид Ғиёсов 7
7 Марат Бикмаев 6
8 Қадамбой Нурметов 5
9 Игорь Сергеев 5
10 Дилшод Жўраев 4