ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

Пойтахтимизда ОФКнинг клубларни лицензиялаш жараёнида молиявий меъзонлар мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда

15.04.2019 13:00 | ПФЛ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ташаббуси билан пойтахтимизда клубларни лицензиялаш жараёнида молиявий меъзонлар мавзусида амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Бугун 15 апрель куни ПФЛ биносида мазкур семинар старт олди. Унда Суперлига ҳамда А Про-лига клублари вакиллари, хусусан клубларнинг молиявий соҳасига жавоб берувчи ходимлари иштирок этишмоқда. Семинарни ОФКнинг клубларни лицензиялаш бўйича маслаҳатчиси Самуэл Пантрадил ҳамда ОФКнинг клубларни лицензиялаш бўйича менежери Ави Гупта олиб бормоқда.

Семинар давомида ОФК вакиллари клубларнинг лицензиядан ўтиш жараёнида молиявий ҳужжатларни тўғри йўлга қўйилгани ҳамда клубда молиявий ишлар тизимли тарзда тўғри олиб борилаётгани муҳим аҳамият касб этишини қайд этишди. Семинарда клуб молия тизимида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, ушбу соҳада илғор мамлакатлар тажрибаларини йўлга қўйиш, бунда ОФКнинг асосий эътибор қаратадиган жиҳатлари тўғрисида клублар вакилларига батафсил маълумот берилмоқда.

Шунингдек, семинарда бир қатор аудиторлик идоралари ҳам иштирок этишмоқда. Улар ҳам ОФК томонидан молиявий соҳада урғу бериладиган жиҳатларни тўла ўрганиб, клубларнинг қарздорлик масалаларини тезда бартараф этиш, ҳар бир клуб молиявий тизимини тўғри йўлга қўйишда ўз тавсиялари ва маслаҳатларини билдиришади. 

ОФКнинг клубларни лицензиялаш жараёнида молиявий меъзонлар мавзусидаги семинари 2 кун давом этади. Эртага семинар иштирокчилари молиявий менежмент бўйича амалий машқлар ўтказиши кўзда тутилган. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 37-9 35
2 Локомотив 13 24-10 27
3 Насаф 13 18-11 21
4 Навбаҳор 13 21-14 21
5 Бунёдкор 13 16-14 21
6 Сурхон 13 14-15 21
7 Динамо 13 16-16 18
8 Сўғдиёна 13 16-20 17
9 Металлург 13 15-14 14
10 АГМК 13 16-21 12
11 Қизилқум 13 14-28 11
12 Бухоро 13 8-20 10
13 Андижон 13 10-19 9
14 Қўқон-1912 13 14-28 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 15
2 Темурхўжа Абдухолиқов 9
3 Александр Касьян 9
4 Хумоюн Муртозаев 9
5 Зафар Полвонов 8
6 Хуршид Ғиёсов 7
7 Марат Бикмаев 6
8 Қадамбой Нурметов 5
9 Игорь Сергеев 5
10 Шахбоз Эркинов 4