ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

Янги мавсум илк турини дисквалификация туфайли 2 нафар футболчи ўтказиб юборади

07.03.2019 21:16 | ПФЛ

Биласиз, Суперлига 1-тур учрашувлари эртадан старт олади.

1-тур доирасидан ўрин олган ўйинларни 2 нафар футболчи ўтган мавсумдаги дисквалификация сабаб ўтказиб юборади. Булар – “Пахтакор” сафига кўчиб ўтган Марат Бикмаев ҳамда ўтган мавсумда “Металлург” ёшлар таркиби сафида ўйнаган Худойшукур Сатторов.

Суперлига-2018 мавсуми 31-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилган эди. Натижада футболчи 2 та расмий ўйинга четлатган эди. Бикмаев Суперлига-2018 32-турини ўтказиб юборганди. Футболчи 2019 йилги мавсум ҳисобидан ҳам дастлабки ўйинни ўтказиб юборади. 

Қолаверса, Ёшлар биринчилиги-2018 32-тури доирасида “Бухоро” – “Металлург” ўйинида тажовузкор хатти-ҳаракати сабабли майдондан четлатилган ва натижада 3 та ўйинга дисквалификация қилинган “Металлург” аъзоси Худойшукур Сатторов дастлабки 3 та тур ўйинини ўтказиб юборади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 53-10 47
2 Локомотив 17 28-12 34
3 Бунёдкор 17 25-19 30
4 Насаф 17 25-16 27
5 Сўғдиёна 17 21-22 27
6 Навбаҳор 17 22-16 25
7 Сурхон 17 17-24 22
8 Металлург 17 19-19 20
9 Динамо 17 19-25 18
10 Қизилқум 17 17-35 17
11 Андижон 17 16-22 16
12 АГМК 17 20-28 16
13 Қўқон-1912 17 19-34 14
14 Бухоро 17 9-28 12

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 19
2 Зафар Полвонов 11
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Темурхўжа Абдухолиқов 10
5 Хуршид Ғиёсов 10
6 Александр Касьян 9
7 Игорь Сергеев 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Мурод Ҳолмуҳаммедов 5