ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

“Қўқон-1912” – Фарғона Вилояти “Ҳоким кубоги-2019” ғолиби

09.02.2019 14:40 | ПФЛ

Янги мавсум старт олиши арафасида Фарғонада анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги” баҳслари анча шиддатли тарзда кечди. 

Турнир давомида нафақат Водийнинг, балки Ўзбекистоннинг аксарият жамоалари ушбу мусобақа орқали янги мавсумга тайёргарлик жараёнини олиб боришди.  Бугун мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи – финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоятининг икки гранд клублари азалий қарама-қаршилиги кузатилди. “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари тўқнашувида қўқонликлар Тимур Усмонов томонидан киритилган ягона гол эвазига мусобақа бош совринини қўлга киритишди. 

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Финал / "ФарДу" стадиони

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:0

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Александр Буров, Бахтиёр Шавкатов, Олим Тўйчибоев.

Гол: Тимур Усмонов (48)

“Қўқон-1912”: Боян Кнежевич, Жамшид Ҳасанов, Аваз Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Шахбоз Эркинов, Иқбол Маликжонов, Тимур Усмонов. 

“Нефтчи”: Музаффар Абдуллаев, Миржалол Неъматов, Шодиёр Ҳожиматов, Даврон Маматов, Жамшид Қобулов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Хуршид Асқаралиев, Идрис Бикмайкин, Абдужамол Маназаров, Диёр Ирматов, Отабек Зокиров. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Элгужа Григалашвили 7
8 Зохид Абдуллаев 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6