ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / ПФЛ

Мухлислар ўртасидаги танлов учун келган рамз, логотип ва шиорлардан наъмуналар (1-қисм)

08.02.2019 21:57 | ПФЛ

Мухлислар ўртасида ўзбек клублари учун рамз, тимсол, шиор ёки мадҳия ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилганимиздан хабарингиз бор. ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га кўп сонли ишқибозлардан севимли жамоалари учун мадҳия, шиор ёки рамз (хатто янги логотип) ишлаб чиқиш бўйича таклифлар келиб тушмоқда.  

Ҳар куни у ёки бу жамоа учун шиор, рамз ёки тимсол бўйича таклиф этилаётган ишқибозлар талқинларини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

---

Жаҳонгир исмли мухлис “Сурхон” жамоасини “Йўлбарслар” дея аташни (Жамоа рамзи йўлбарс бўлишини) таклиф этди ва жамоа фан-клуби учун ўзига хос логотип бўйича ғоясини тақдим қилди.

---

Шохруҳ Сафаев исмли мухлис “Шердор” жамоаси маскоти учун ўз талқинини юборди.

---

Муҳаммад Иброҳим Латифжонов исмли мухлис “Қўқон-1912” жамоаси логотипи учун ўз талқинини юборди. Марҳамат, кўриб баҳо беринг.

 

---

“Сўғдиёна” жамоаси мухлиси томонидан юборилган Жиззах жамоаси мадҳияси учун таклиф сифатида ёзилган шеър матнини эътиборингизга ҳавола этамиз: 

 

Жиззахимнинг бош клуби,

Халқнинг фахри “СЎҒДИЁНА”. 

Мухлисингмиз ўйна толма,

Чемпион бўл “СЎҒДИЁНА”. 

 

Рақибларинг хурмат қилсин,

Сени ҳар дам дунё билсин.

Футболчилар голлар урсин,

Тўхтамагин “СЎҒДИЁНА”. 

 

Завқлар олсин ўйинингдан,

Ғалабангдан дил қувонсин.

Қалбимизни хурсанд айлаб,

Яхши ўйна, “СЎҒДИЁНА”! 

 

Чемпион бўл сен жаҳонда,

Дунё халқи олқишласин.

Ўзбекларга ҳавас қилсин,

Ифтихорим – “СЎҒДИЁНА”. 

 

Буюклар ҳам сендан чиқсин,

Пеле, Месси доғда қолсин.

Бу хилма-хил ютуқлар ҳам,

Сенла бўлсин, “СЎҒДИЁНА”. 

 

Футбол аҳли хайрон қолсин,

Хайрон қолсин ОФК ҳам.

Фахрлансин ЎЗБЕКИСТОН..!

Супер клуб – “СЎҒДИЁНА”.

  

Муаллиф: Абдураҳмон Ачилов.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6