ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар

Илдар Сакаев: Тайёргарлик режа бўйича кетмоқда

14.01.2019 15:07 | http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga

Икки йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоаси янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Илдар Сакаев бошқарувидаги “бургутлар” айни дамда ўқув-йиғинни Тошкентда олиб бормоқда. Фурсатдан фойдаланиб, бош мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Янги мавсумга тайёргарликни декабр ойидаёқ бошлагандик. Аввалига Андижонда қисқа муддатли йиғин ташкил этилди. У ерда асосан ўтган йилги таркибда харакат қилган футболчилар ва маҳаллий ўйинчилар кўрикдан ўтказилди. 9 январдан эса Тошкентга келдик. Бу ерда режага кўра таркибга бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилган. Шу ўринда клубимиз вице-президенти Маъруфжон Абдисаломовга жамоанинг янги мавсумга ҳар томоналама пухта тайёргарлик кўриши учун қулай шароитларни яратиб бераётгани ва доимо бизга ёрдам қўлини чўзаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, “Турин” стадионида машғулот ўтказмоқда. Шароитлар юқори савияда ташкил этилган.

-  Тошкентдаги йиғин чоғида бир нечта назорат ўйинларини ташкил этиш режадан ўрин олган. Бу орқали биз таркибда шуғулланаётган футболчиларнинг имкониятларини янада чуқурроқ билиб оламиз ва ўйлаган тактик схемага мослаштиришга уринамиз.

-  Раҳбарият бу йил дебютант бўлишимизга қарамай, Супердлигада ҳам юқори ўринни эгаллашни олдимизга вазифа қилиб белгилаган. Шунга монанд таркибни кучайтириш мақсадида, селекция ишлари билан кенг қамровда иш олиб бормоқдамиз. Янги футболчиларнинг таклиф этилишидан олдин албатта раҳбарият билан бу мавзуда маслаҳатлашган холда, иш тутмоқдамиз. Шу кунга қадар ўнга яқин янги футболчилар жамоага таклиф этилди. Биз бу билан селекция ишларини якуланмоқчи эмасмиз. Суперлигада ҳар бир ўйин ҳақиқий жанг бўлади. Мухлислар биздан фақат ғалаба кутади. Шунга монанд таркиб шакллантирилмаса, харакатларимиз зое кетишини тушуниб турибмиз. Ички имкониятдан келиб чиқиб, хорижлик футболчиларнинг лимитидан ҳам тўлиқ фойдаланиш ниятидамиз. Бу бўйича ҳам ҳозирда изланишдамиз ва айтишим мумкинки, бугунги кунда ҳам айрим легионерларни кўрикка таклиф этиб, уларни кўздан кечиряпмиз. Легионер футболчилар катта пулга келади. Шундай экан, уларни танлашда адашмаслик зарур деб биламан.

-  Режамизга кўра, феврал ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида хориж йиғинини ташкил этилиши ҳам ўрин олган. Унга қадар, таркибни аниқлаштириб олишимиз шарт – дейди Илдар Усманович. 

“Андижон” жамоаси матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Тиаго Безерра 10
3 Жавлон Иброхимов 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Холмуҳаммедов Мурод 8
6 Йован Жокич 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6