ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар

Қўқон ва Намангандаги стадионларда тез орада янги чим ўтқазилади

11.01.2019 20:57 | http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланганидан хабарингиз бор.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб бормоқда. Клублар олдига қўйилаётган энг асосий талаблардан бири академияга эга бўлиш саналади. Шунингдек, ҳар бир клуб ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадион майдони яхши ҳолатда бўлишини таъминлаши шарт.

Айнан мана шу борада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қўқон ва Наманганда бўлди. 

“Қўқон-1912” клуби академия бўйича талабни бажариш учун уй стадионига яқин ҳудудда ҳозирча ташландиқ ётган футбол майдонини ўз қарамоғига олиб, ўша ерда замонавий футбол майдонлари ва ётоқхона барпо этиш борасида иш олиб борилаётгани маълум бўлди. Клуб келаси ойга қадар академия бўйича талабни тўлиқ бажаришни мўлжалламоқда. 

Шунингдек, “Марказий” стадионини талаб даржасида бўлиши учун ҳаракатлар давом этмоқда. “Марказий” стадион чими тўлиғича янгиланади. Айни пайтда техникалар ёрдамида эски чим кўчирилиб, майдонни янги чим ўрнатиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда. Майдонга замонавий суғориш тизими ўрнатилди. Яқин вақт ичида янги чим ўтказиш жараёни бошланиши кўзда тутилмоқда. Қолаверса, стадионнинг айрим секторларидаги тахтадан ясалган ўриндиқлар замонавий пластмасса ўриндиқларга алмаштирилиши лозим.

Таъкидлаш жоизки, Қўқондаги “Марказий” стадион прожекторлари ёритиш қуввати “Стадионлар бўйича низом” талабларига жавоб бермайди. Шу сабабдан клуб яқин вақт ичида ёритиш тизимини тавсия бўйича – 1500 люксга етказиш устида иш олиб бормоқда. 

Шунингдек, Наманганга ташриф буюрган ишчи гуруҳ “Навбаҳор” жамоасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. Маълум бўлишича, клуб яқин вақт ичида ЎФА ҳузуридаги вилоят болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан шартнома имзолайди. 

Шу билан бир қаторда асосий ўйинлар ўтадиган “Марказий” ўйингоҳда идеал ҳолатдаги чимга эга бўлиш борасида ҳам иш олиб борилмоқда. Чимни Голландиядан олиб келиш кўзда тутилган. Чимни ҳамиша яхши ҳолатда ушлаб туриш учун унга мавсум давомида ҳам яхшилаб парвариш лозим бўлади. Шуни инобатга олиб, суғориш тизимини ҳам италян технологияси асосида янгиланди.  Тез орада чим ўтказиш жараёни бошланиши лозим.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Филип Раевац 6
10 Сардор Рашидов 6