ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар

“Қўқон-1912” ўртоқлик учрашувлари ўтказади

11.01.2019 12:13 | http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga

Янги мавсумга ҳозирлик олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда. 

Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, Ориф Мамажонов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда. 15 январь куни сербиялик легионерлар машғулотларга қўшилишади. Ўтган йили қўқонликлар шарафини ҳимоя қилган Дарко Гожкович ва Марко Миличдан ташқари, яна икки нафар сербиялик ўйинчиларнинг келиши кутилмоқда. Уларнинг бир нафари ҳужумчи бўлса, яна бир нафари ярим ҳимоячи.  

Тошкентдаги йиғин чоғида бўлиб ўтадиган ўртқолик учрашувлардаги рақиблар маълум бўлди. Эртага Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўзаро иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказишади. 19 январь куни эса қўқонликлар Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга тушишади. 26 январь куни эса қўқонликлар йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини ўртказишади. Шу куни “Шунқорлар”га Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси рақиблик қилади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 12 35-8 32
2 Локомотив 12 22-10 24
3 Сурхон 12 14-13 21
4 Навбаҳор 12 19-13 18
5 Насаф 12 16-11 18
6 Бунёдкор 12 14-13 18
7 Динамо 12 15-14 18
8 Сўғдиёна 12 16-18 17
9 Металлург 12 14-13 13
10 АГМК 12 15-20 11
11 Қизилқум 12 13-26 11
12 Андижон 12 10-18 9
13 Қўқон-1912 12 13-26 8
14 Бухоро 12 7-20 7

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 13
2 Темурхўжа Абдухолиқов 8
3 Зафар Полвонов 7
4 Александр Касьян 7
5 Хумоюн Муртозаев 7
6 Хуршид Ғиёсов 6
7 Дилшод Саитов 4
8 Элгужа Григалашвили 4
9 Шохруз Норхонов 4
10 Марат Бикмаев 4