Янгиликлар / Pepsi Суперлига

PEPSI Суперлига 21 ҳамда 22-турларининг бошланиш вақтлари маълум

31.07.2018 17:16 | Pepsi Суперлига

PEPSIСуперлига, Про-Лига, футзал ва аёллар жамоалари ўртасида ўтаётган мусобақалар ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Мухлислар қизиқишларини инобатга олган ҳолда ва учрашувларни кўпчиликка қулай вақтда ҳамда томошабоп ўтиши учун мавсумнинг иккинчи қисми учун янги тақвим ишлаб чиқилди.

Бунда Ўзбекистон термасининг Осиё Ўйинларидаги иштироки, аёллар ва футзал жамоаларининг расмий ўйинлари ҳисобга олинган.

Мавсумнинг қолган қисмида ушбу тақвимга риоя қилинади. Терма жамоаларнинг халқаро мавқесини юксалтириш учун ЎФА расмий ўйинларга жиддий эътибор қаратаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу эса тақвимга ўз таъсирини ўтказди. ПФЛ клубларнинг келгуси режалари ва айни вақтдаги ҳолатдан келиб чиқиб, PEPSIСуперлига 21 ва 22-турлари вақтини ҳозирданоқ маълум қилади.

 

21-тур

11 август, шанба

18:00  Сўғдиёна — АГМК

20:00  Насаф — Бунёдкор

20:00  Локомотив — Нефтчи

12 август, якшанба

18:30  Металлург — Қизилқум

18:30  Қўқон-1912 — Пахтакор

20:30  Навбаҳор — Бухоро

 

22-тур

17 август, жума

18:30  Нефтчи — Қўқон-1912

20:30  Бунёдкор — Сўғдиёна

20:30  Бухоро — Локомотив

18 август, шанба

18:00  АГМК — Металлург

20:00  Пахтакор — Насаф 

20:00  Қизилқум — Навбаҳор 

 

21 ҳамда 22-тур беллашувларининг аниқ саналари ва бошланиш вақтларига кейинроқ ойдинлик киритилиши хабар қилинган эди. Боиси, бир-бирига ўзаро принципиал бўлган жамоаларнинг беллашувлари сўнгги икки турда бир вақтда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

Қолаверса, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги учрашувлари куни Суперлига ўйинлари бўлиб ўтмаслиги ҳам инобатга олинган. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6