ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар

Pepsi Суперлига: 14-тур учрашувлари Жаҳон чемпионати стартидан кейинга қолдирилди.

26.05.2018 11:16 | http://pfl.uz/news/sections/oliy_liga

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши халқаро ўртоқлик ўйини сабаб Pepsi Суперлига тақвимида навбатдаги ўзгариш юз берди ҳамда 14-тур Жаҳон чемпионати стартидан кейинга қолдирилди. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади. 

 

ЎФА раҳбарияти миллий ва олимпия терма жамоаларининг халқаро майдондаги имиджини тиклаш мақсадида тақвимни уларнинг режасидан келиб чиқиб тузиш таклифини берган. Ўзбекистон миллий термаси Уругвай билан ўйин учун олис масофани босиб ўтади. Шундан келиб чиқиб, делегация 7 июнь кунги беллашув учун 2 июнь тонгида йўлга чиқади.

 

2-3 июнь кунлари Pepsi Суперлиганинг 14-тур учрашувлари бўлиб ўтиши керак эди. Миллий терманинг кенгайтирилган рўйхатидан дастлаб “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Насаф” ҳамда “Локомотив” клубларидан уч ва ундан ортиқ футболчи жой олганди. Мазкур ҳолат уларнинг чемпионатдаги ўйинларига ўз таъсирини кўрсатиши катта эҳтимол бўлиб турганди.

 

Шундан келиб чиқиб, ПФЛ 14-турни кейинроққа қолдирди. 15-турда эса икки ўзгариш юз берди. “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” клублари иштирокидаги ўйин бир кун кейинга қолдирилди. Қолган учрашувлар ўз ўрнини сақлаб қолди. Вақтлар ва соатлар қуйида кўрсатиб ўтилган. 

 

Pepsi Суперлига. 15-тур.

10 июнь (якшанба)

 

“Навбаҳор” - “Қўқон-1912”           19:02

 

11 июнь (душанба)

 

 “Қизилқум” — “Сўғдиёна”  19:30

 

12 июнь (сешанба)

 

“Нефтчи” - “Пахтакор”                  19:03

“Металлург” - “Насаф”                  19:11

“Локомотив” - АГМК           19:11

 “Бухоро” - “Бунёдкор”                  19:32

 

Pepsi Суперлига тақвимида Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам ўзгаришлар юз бериши катта эҳтимол. Айни вақтда Ўзбекистон Кубоги форматига яна бир кичик ўзгариш киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига шароит яратиш, шунингдек, бу жамоага чақирилган футболчилар сабаб айрим клублар азият чекмаслиги учун ҳам ўзгаришлар юз беради.

 

Мазкур ўзгаришлар орасида эҳтимолий декабрь санасида ўтиши керак бўлган Ўзбекистон Кубоги финалининг октябрда ўтказилиши масаласи ҳам бор. Боиси ЎФА ҳамда ПФЛ Кубок финалини ўтган йилдагидан кам бўлмаган байрам билан ўтказишни мақсад қилган.

 

Шунингдек, 2018 йил мавсумидаги бирорта ҳам ўйин декабрга қолмаслиги керак. Яхши биласизки, 2019 йилнинг январь ойида Осиё Кубоги старт олади. Шундан келиб чиқиб, миллий терма жамоа мураббийларига шароит яратиш ҳамда оғир мавсумни ўтказишга мажбур бўлаётган миллий терма футболчиларга декабрда озгина танаффус бериш муҳим фактор ҳисобланади.

 

 

ПФЛ бу каби ўзгаришлар учун футбол мухлислари ҳамда клублардан узр сўрайди. Умид қиламизки, улар бизни тўғри тушунади. Айни вақтда футболдаги ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, терма жамоаларнинг халқаро майдонлардаги иштироки йўлида бирлашмоқда. 2019 йилги мавсумда ПФЛга на Осиё ўйинлари, на Жаҳон чемпионати ва на Осиё Кубоги ҳалал беради. Демак, тақвим бунда чиройли, ҳамма учун қулай ва ўзгаришларсиз бўлади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 22 36-12 47
2 Локомотив 22 35-21 40
3 Бунёдкор 22 35-26 40
4 Навбаҳор 22 29-18 37
5 Металлург 22 24-29 33
6 Бухоро 22 23-28 32
7 Қўқон-1912 22 21-20 28
8 АГМК 22 26-28 26
9 Насаф 22 21-28 26
10 Қизилқум 22 20-29 23
11 Сўғдиёна 22 17-32 17
12 Нефтчи 22 12-28 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Исмоил Гонсалвеш 12
2 Жавлон Иброхимов 10
3 Тиаго Безерра 10
4 Марат Бикмаев 9
5 Йован Жокич 8
6 Холмуҳаммедов Мурод 8
7 Зохид Абдуллаев 7
8 Элгужа Григалашвили 7
9 Сардор Рашидов 6
10 Исломбек Исоқжонов 6