Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

06.07.2017 15:30 | Олий лига

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда қуйидаги қарорлар қабул қилинди.

Олий Лига

Олий Лига 14-турида «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўйинда ҳакамга номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Сўғдиёна» ярим ҳимоячиси Санжар Рашидов 3 ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Ёшлар Лигаси

«Сўғдиёна»га қарши 13-тур ўйинида ҳакам ёрдамчисига номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» дарвозабони Нодиржон Ашурматов 3 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Нефтчи» жамоаси билан 14-тур ўйинида ҳакамлар бригадасига нисбатан номақбул сўзлар  ишлатгани учун «Машъал» мураббийи Руслан Аҳмедов 5 ўйинга четлатилди.

«Бунёдкор»га қарши 14-турда агрессив хатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган «Бухоро» ярим ҳимоячиси Бурхон Ҳасанов 3 ўйинга дисквалификация қилинди. 

«Обод» клубига қарши 5-тур беллашувида агрессив хатти-ҳаракати учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Камрон Саидазимов 2 учрашувга дисквалификация қилинди.  

«Динамо» жамоаси билан 15-тур ўйинида рақибига нисбатан номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Машъал» ҳимоячиси Шаҳзод Абдураҳимов2 ўйинга дисквалификация қилинди.

«Динамо»га қарши 15-тур ўйинида рақибини номақбул сўзлар билан атагани учун майдондан четлатилган «Машъал» ҳимоячиси Шохжаҳон Қиличев 2 ўйинда дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига

«НБУ-Осиё» клубига қарши 14-турда ҳакамга нисбатан номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган «Хоразм» мураббийи Ғайрат Шихов 5 ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

«Норин» жамоаси билан 16-тур учрашувида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этган ва шундан кейин захира ҳакамини номақбул сўзлар билан атаган «Локомотив-БФК» ҳимоячиси Нурбек Сидабуллаев  3 ўйинга четлатилди.