ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

ПФЛ бош директори ОЧЛ тақвимини тузиш комиссияси йиғилишида иштирок этмоқда

27.11.2018 17:55 | Ҳалқаро майдон

Хабарингиз бор, Осиё Футбол Конфедерацияси 2019-2020 йиллар учун Ўзбекистон клубларига Осиё Чемпионлар Лигасида 1+2 кўринишида квоталар тақдим этган. 

“Локомотив” жамоаси мамлакат чемпиони сифатида келаси йили қитъа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан иштирокини бошлайди. “Пахтакор” ва АГМК эса саралаш босқичидан бошлаб ушбу нуфузли мусобақада қатнашади.

Қайд этиш жоизки, ОФК 2021-2022 йиллар учун мусобақа тақвимини ишлаб чиқиш ишларини бошлаб юборди. Бугун Уммон Султонлиги пойтахти Маскат шаҳрида ОЧЛда жамоалари иштирок этувчи 10 та етакчи мамлакат – Австралия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони, БАА ва Ўзбекистон профессионал футбол лигалари бош директорларидан иборат махсус комиссия иш бошлади. Комиссия 2021-2022 мавсумлар учун ОФК клублар ўртасидаги мусобақалари тақвимини тузиш бўйича таклифларни муҳокама этади. Мазкур комиссия йиғилишида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори – Омон Ғофуров ҳам иштирок этмоқда.  

Таъкидлаш жоиз, ишчи комиссия аъзолари эртага Маскатда ташкил этиладиган ОФКнинг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида ҳам қатнашиши кўзда тутилган.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 19 59-11 53
2 Локомотив 19 30-14 36
3 Бунёдкор 19 26-23 31
4 Сўғдиёна 19 22-22 31
5 Насаф 19 25-17 28
6 Сурхон 19 21-24 28
7 Навбаҳор 19 22-18 25
8 Металлург 19 21-20 24
9 Қўқон-1912 19 23-34 20
10 АГМК 19 23-30 19
11 Динамо 19 20-31 18
12 Қизилқум 19 17-37 18
13 Андижон 19 17-27 17
14 Бухоро 19 12-30 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Зафар Полвонов 11
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Хуршид Ғиёсов 10
5 Темурхўжа Абдухолиқов 10
6 Игорь Сергеев 10
7 Александр Касьян 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Мурод Ҳолмуҳаммедов 6