ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

ПФЛ вакиллари ОФК семинарида иштирок этишди

22.11.2018 09:33 | Ҳалқаро майдон

Биласиз, келаси мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистон шарафини 3 та клуб ҳимоя қилади. Мамлакат чемпиони тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирокини бошласа, Ўзбекистон кубоги соҳиби ҳамда Суперлигада 2-ўринни қўлга киритадиган жамоалар эса ОЧЛ саралашининг иккинчи босқичидан курашга киришиш имкониятига эга бўлишади. 

19-20-21 ноябрь кунлари Куала Лумпур шаҳрида жойлашган Осиё Футбол Конфедерацияси бош қароргоҳида келаси йилги Чемпионлар Лигаси учрашувларида ўйин ташкилотчилиги борасида ОФК томонидан тайинланадиган учрашув комиссарига яқиндан ёрдам бериши кўзда тутилган маҳаллий координаторлар ҳамда медиа офицерлар учун махсус семинар ташкил этилди. Унда Профессионал Футбол Лигаси вакиллари – Лицензиялаштириш бўлими бош мутахассиси – Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов ҳамда ПФЛ матбуот ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси – Зохиржон Акрамхоновлар иштирок этишди. 

Семинар давомида клублар миқиёсидаги қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси учрашувларини юқори савияда ташкил этиш, ўйин комиссарига ҳар жабҳада яқиндан ёрдам бериш, учрашув олди ва ундан кейин ўтказиладиган расмий тадбир, машғулот ва матбуот анжуманларини қай тариқа халақаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича муҳим маълумотлар берилиб, амалий машғулотлар ўтказилди.  

Жумладан, ОФК Мусобақаларни ўтказиш бўлими бошлиғи – Шин Ман Гил, Клублар ўртасидаги мусобақалар учун масъул – Павел Лузанов ҳамда медиа бўлим раҳбари – Четан Кулкарни ортда қолган ОЧЛ-2018 сарҳисоби ва кейинги йил бўладиган қитъа Чемпионлар Лигаси учрашувларда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, маҳаллий координаторлар ҳамда медиа офицерларнинг халақаро учрашувни ўтказишдаги муҳим аҳамияти борасида маърузлар ўқишди. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 13 37-9 35
2 Локомотив 13 24-10 27
3 Насаф 13 18-11 21
4 Навбаҳор 13 21-14 21
5 Бунёдкор 13 16-14 21
6 Сурхон 13 14-15 21
7 Динамо 13 16-16 18
8 Сўғдиёна 13 16-20 17
9 Металлург 13 15-14 14
10 АГМК 13 16-21 12
11 Қизилқум 13 14-28 11
12 Бухоро 13 8-20 10
13 Андижон 13 10-19 9
14 Қўқон-1912 13 14-28 8

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 15
2 Темурхўжа Абдухолиқов 9
3 Александр Касьян 9
4 Хумоюн Муртозаев 9
5 Зафар Полвонов 8
6 Хуршид Ғиёсов 7
7 Марат Бикмаев 6
8 Игорь Сергеев 5
9 Қадамбой Нурметов 5
10 Аҳмедов Рўзим 4