ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси ПФЛ ва Ла лига ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда

02.11.2018 18:46 | Ҳалқаро майдон

Биласиз, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Апрель ойи бошида Мадридда амалий ишчи ташриф билан бўлган ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришганди. Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилганди.

Учрашув якунида эса Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.  Жумладан, яқиндагина бутун дунё футбол жамоатчилиги диққат марказида турган учрашув – “Барселона” ҳамда “Реал” ўртасидаги “Эл-Классико” Тошкентдаги “Миллий” стадионда катта шоу концерт кўринишида намойиш этилди. “Оммавий Эл-Классико” тадбирида Ла лига элчиси Луис Гарсия, латофатли Шаҳзода ҳам иштирок этди. Маҳорат дарси, фахрий футболчи ва журналистлар иштирокида кўргазмали футбол ўйини, шунингдек Ла лига чемпионига топшириладиган кубок намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Ла лига ва ПФЛ ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмак бераётган Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонасига, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси – Жаҳонгир Ганиевга, элчихона биринчи котиби Умид Юлдашевга миннатдорчилик билдирамиз. 

Келаси йили янада кўпроқ лойиҳалар, учрашувлар, семинарлар ташкил этилиши кўзда тутилган.  Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси икки мамлакат футбол лигалари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қувонарли ҳол.  

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 19 59-11 53
2 Локомотив 19 30-14 36
3 Бунёдкор 19 26-23 31
4 Сўғдиёна 19 22-22 31
5 Насаф 19 25-17 28
6 Сурхон 19 21-24 28
7 Навбаҳор 19 22-18 25
8 Металлург 19 21-20 24
9 Қўқон-1912 19 23-34 20
10 АГМК 19 23-30 19
11 Динамо 19 20-31 18
12 Қизилқум 19 17-37 18
13 Андижон 19 17-27 17
14 Бухоро 19 12-30 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Зафар Полвонов 11
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Хуршид Ғиёсов 10
5 Темурхўжа Абдухолиқов 10
6 Игорь Сергеев 10
7 Александр Касьян 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Мурод Ҳолмуҳаммедов 6