ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Ҳалқаро майдон

Даврон Файзиев: ПФЛнинг Ла лига билан яқиндан ҳамкорлик қилиши миллий футболимиз ривожи учун жуда фойдали

29.10.2018 21:31 | Ҳалқаро майдон

28 октябрь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда юртимизда биринчи марта “Оммавий Эл Класико” томошаси бўлиб ўтди. Унда Ла лига элчиси Луис Гарсия ҳам иштирок этди. Катта шоу-концерт тарзида ўтказилган тадбирни юртимизнинг машхур шархловчиларидан бири Даврон Файзиев олиб борди.

UzReportTV шархловчиси Профессионал футбол лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида ўтказилган мазкур тадбир тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди: 

- Ла лигада иштирок этувчи жамоалар – дунёдаги энг етакчи клублар қаторига кириши сир эмас. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг жаҳондаги энг кучли лигалардан бири – Ла лига билан яқиндан ҳамкорлик қилаётгани миллий футболимиз ривожи учун хизмат қилиши тайин. Кеча мухлислар Луис Гарсия билан биргаликда ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги юлдузлари майдонда тўп тепишига ҳам гувоҳ бўлишди. Афсуски, ТВда “Эл Класико”ни шархлаб боришим лозим бўлгани сабаб катта экрандаги томоша олдидан ўтказилган юлдузлар иштирокидаги кўргазмали ўйинда охиригача қатнаша олмадим. Лекин мана шундай ажойиб тадбирда иштирок этганимдан жуда хурсанд бўлдим. Ундан ёрқин хотиралар қолди, - деди Даврон Файзиев.  

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 23 71-14 65
2 Локомотив 23 35-17 42
3 Сўғдиёна 23 26-25 38
4 Бунёдкор 23 30-28 36
5 Насаф 23 31-22 32
6 Сурхон 23 24-29 32
7 Навбаҳор 23 24-19 31
8 Металлург 23 26-26 28
9 АГМК 23 28-33 26
10 Андижон 23 21-32 24
11 Қўқон-1912 23 28-40 24
12 Қизилқум 23 22-42 23
13 Бухоро 23 15-35 19
14 Динамо 23 21-40 18

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 23
2 Игорь Сергеев 14
3 Хумоюн Муртозаев 13
4 Зафар Полвонов 11
5 Темурхўжа Абдухолиқов 11
6 Александр Касьян 10
7 Хуршид Ғиёсов 10
8 Элгужа Григалашвили 8
9 Шохруз Норхонов 8
10 Марат Бикмаев 8