ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Футзал

Акбар Усмонов: Бу мавсум ҳам тўпурар бўлмоқчиман

21.04.2020 22:15 | Футзал

Хабарингиз бор, айни вақтда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барчамиздан  уйда қолиш талаб қилинмоқда. Натижада, барча мамлакатларда спорт тадбирлари, чемпионатлар, мусобақалар ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футзалчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? Бугун бу ҳақда “Пахтакор”аъзоси, 2019 йилги мавсумда Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси деб топилган, ўтган мавсум тўпурари Акбар Усмонов билан суҳбатлашдик.

“Барча қатори мен ҳам карантинни уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Шундай бўлсада, ўз спорт формамни сақлаб туриш мақсадида машқлар бажариб турибман.

9-14 март кунлари Фарғонада футзал чемпионатининг янги мавсум 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Чемпионатни аъло даражада бошладик. Ҳар уч беллашувда учта ғалаба қайд этиб, айни вақтда пешқадам бўлиб турган бўлсакда, ўйинлар осон бўлди деб айтмаган бўлар эдим. Боиси, жамоа таркибига янги келиб қўшилганлар киришиб кетиши учун вақт керак. Бундан ташқари, бир неча футзалчилар дисквалификация боис жамоамизга ёрдам бера олишмади.

“Пахтакор” менинг илк жамоам саналади ва шу боис бу клуб мен учун алоҳида ўрин тутади. Бу ерда мураббийим Равшан Ражабов билан биргаликда шу даражага чиқиш учун кўп меҳнат қилганмиз. Шу боис, жамоага киришиб кетишим у қадар катта қийинчилик туғдирмади. Сабаби, мен ўз уйимга қайтдим.

 

Ўтган мавсум тўпурари бўлдим. Бу йилги мавсум эса энди бошланди ва барчасига йил якунида аниқлик киритиб оламиз”, – деди Усмонов.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Бобур Абдихолиқов 3
3 Игорь Сергеев 3
4 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
5 Александр Касьян 2
6 Кирилл Погребняк 2
7 Мўминжон Мелиев 2
8 Шароф Муҳитдинов 2
9 Аброр Тошқўзиев 1
10 Шохруз Норхонов 1