ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон Кубоги финали Самарқандда бўлиб ўтади

03.11.2016 12:01 | Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтадиган жой ва санани белгилади.

Финал 30 ноябрь куни Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 13:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Кубок соҳибига айланган «Насаф» жорий мусобақанинг биринчи финалчиси бўлди. 

Иккинчи финалчи номи «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўртасида 26 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ярим финал жавоб учрашувидан сўнг маълум бўлади. Мазкур жуфтликнинг дастлабки учрашувида «Локомотив» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Қайд этиш жоиз, мустақил Ўзбекистон тарихидаги биринчи Кубок баҳслари финал учрашуви 1992 йили Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган. Орадан 24 йил ўтиб бу шаҳар яна Ўзбекистон Кубоги финалига мезбонлик қилади.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 19 59-11 53
2 Локомотив 19 30-14 36
3 Бунёдкор 19 26-23 31
4 Сўғдиёна 19 22-22 31
5 Насаф 19 25-17 28
6 Сурхон 19 21-24 28
7 Навбаҳор 19 22-18 25
8 Металлург 19 21-20 24
9 Қўқон-1912 19 23-34 20
10 АГМК 19 23-30 19
11 Динамо 19 20-31 18
12 Қизилқум 19 17-37 18
13 Андижон 19 17-27 17
14 Бухоро 19 12-30 15

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 22
2 Зафар Полвонов 11
3 Хумоюн Муртозаев 11
4 Темурхўжа Абдухолиқов 10
5 Игорь Сергеев 10
6 Хуршид Ғиёсов 10
7 Александр Касьян 9
8 Марат Бикмаев 8
9 Шохруз Норхонов 7
10 Абдулазиз Юсупов 6