ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасида Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари иштирок этади

10.03.2020 20:47 | Ўзбекистон кубоги

Биласиз, ўтган йили илк бор Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилдан эътиборан мазкур мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари ҳам қатнашишлари мумкин экани эълон қилиниб, бу борадаги хат ЎФA томонидан Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон футбол федерацияларига юборилган эди.

Лига кубоги мусобақасининг 2020 йилги мавсумида Қирғизистон ҳамда Тожикистондан 4 тадан жамоа қатнашадиган бўлди. Қирғизистоннинг етакчи клублари – “Дордой” (Бишкек), “Алай” (Ўш), шунингдек, “Абдиш-ата” (Кант) ҳамда “Каганат” (Ўш) клублари янги мавсумда Лига Кубоги баҳсларида қатнашишини тасдиқлаб, расмий хат юборишди. Шунингдек, Тожикистоннинг “Ҳўжанд” (Ҳўжанд), “Регар-ТадAЗ” (Турсунзода), “Кўктош” (Рудаки) ҳамда “Истаравшан” (Истаравшан) жамоалари ҳам Ўзбекистон Лига Кубогида иштирок этиш ниятида эканини тасдиқлади.

Қайд этиш жоиз, қўшни республика жамоаларининг Лига кубоги баҳсларига қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Зеро қўшни мамлакатлар етакчи жамоаларининг ўзаро тўқнашувлари ҳам ўзбекистонлик, ҳам қирғизистонлик, қолаверса тожикистонлик мухлисларнинг катта қизиқишга сабаб бўлиши тайин. Шунингдек, халқаро мусобақалардан четда қолаётган клублар учун ҳам бундай учрашувлар катта тажриба мактаби бўлиши мумкин.

Лига кубоги иштирокчи мамлакатлар ҳакамлари, комиссарлари, инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали ОФК мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади. Бунда тил муаммоси деярли кўзга ташланмайди.

Aлоҳида урғу бериш лозимки, мазкур мусобақада келаси мавсумларда Марказий Осиёнинг қолган мамлакатлари жамоалари ҳам иштирок этишлари кутилмоқда. Бу билан биз Ўрта Осиё жамоаларини бирлаштириб турувчи клублар мусобақасига эга бўламиз, CAFA мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада илиқлашади. 

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Бобур Абдихолиқов 3
3 Игорь Сергеев 3
4 Мўминжон Мелиев 2
5 Шароф Муҳитдинов 2
6 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
7 Александр Касьян 2
8 Кирилл Погребняк 2
9 Элёр Орифов 1
10 Марат Бикмаев 1