ЎЗБЕКИСТОН ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛ ЛИГАСИ

Янгиликлар / Ўзбекистон кубоги

“Пахтакор” – Coca-Cola Ўзбекистон кубоги соҳиби

26.10.2019 21:54 | Ўзбекистон кубоги

Бугун “Пахтакор” ҳамда АГМК жамоалари ўртасида Coca-Cola Ўзбекистон финал учрашуви бўлиб ўтди. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида кечган беллашувда “шерлар” 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси, мазкур баҳсдаги ҳар уччала голга Драган Черан муаллифлик қилди. 31-дақиқада Сергеев ва Ҳамдамовнинг ажойиб ҳаракатидан сўнг Драган ўнг оёғида тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади.

60-дақиқада эса жарима майдончаси ичида Машариповга нисбатан амалга оширилган қўполлик учун олмалиқликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрли жарима зарбасини эса сербиялик футболчи аниқ амалга оширган бўлса, орадан 17 дақиқа ўтиб Машариповнинг узатмасидан сўнг 32 ёшли форвард тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади.

Шу тариқа “Пахтакор” ўз тарихида 12-марта мамлакат кубогини қўлга киритди.

Coca-ColaЎзбекистон кубоги / Финал

26 октябрь, шанба

ПАХТАКОР – АГМК 3:0

Тошкент. “Локомотив” стадиони. 7185 томошабин

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Жасур Мухторов

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Драган Черан, 31 (1:0), Драган Черан, 61 пенальтидан (2:0), Драган Черан, 77 (3:0)

“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 79), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Егор Кримец, 89), Фарруҳ Сайфиев (Владимир Козак, 86), Марко Симич.

АГМК: Суҳробжон Султонов, Эркин Байдуллаев, Миржамол Қосимов (Жасурбек Умаров, 46), Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили (Санъат Шихов, 63), Муроджон Тошматов, Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Юлдашов, Шаҳзодбек Нурматов (Жасур Ҳакимов, 72).

Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев, 74, Хожиакбар Алижонов, 80 – Акмал Шораҳмедов, 74, Санъат Шихов, 80.

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 3 9-2 9
2 Насаф 3 7-3 9
3 Қўқон-1912 3 5-2 6
4 Локомотив 3 5-3 6
5 Бунёдкор 3 4-3 6
6 АГМК 3 4-2 5
7 Машъал 3 4-2 4
8 Навбаҳор 3 3-2 4
9 Металлург 3 3-5 4
10 Сурхон 3 4-6 3
11 Андижон 3 2-4 1
12 Қизилқум 3 3-6 1
13 Сўғдиёна 3 2-6 1
14 Бухоро 3 0-9 0

Тўпурарлар

Футболчи Гол
1 Драган Черан 4
2 Бобур Абдихолиқов 3
3 Игорь Сергеев 3
4 Мурод Ҳолмуҳаммедов 2
5 Александр Касьян 2
6 Кирилл Погребняк 2
7 Мўминжон Мелиев 2
8 Шароф Муҳитдинов 2
9 Қувондиқ Рўзиев 1
10 Эрен Дердийок 1